Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада оммавий сайёр қабул ўтказилди
21:20 / 2023-05-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Шарқий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори адлия полковниги Ботир Қудратхўжаев ҳамда Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идоралар мансабдор шахслари иштирокида сайёр ва оммавий қабуллар ўтказилди.  

Сайёр қабул аввалида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Ойбек Саидов ва Республика ҳарбий прокурори Ботир Қудратхўжаев сўз олиб, ҳарбий хизматчиларнинг оилавий шароити янада яхшиланиши, ижтимоий қўллаб-қувватланиши борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталди.  

[gallery-11880]

Мурожаатларнинг 125 таси Мудофаа вазирлигига, 25 та Республика ҳарбий прокуратурасига, 14 та Миллий гвардияга, 16 таси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига келиб тушди.

Сайёр қабул давомида мурожаати бор ҳар бир фуқаро ва ҳарбий хизматчилар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилди. Суҳбат давомида тиббий хизмат, нафақадаги ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси, хизмат жойини кўчириш ҳамда уй-жой масалалари кўриб чиқилди.  

Фуқароларнинг 181 мурожаатидан 80 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилди, 56 та мурожаат эса тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирилиб, 45 таси назоратга олинди.  

ЎзА фотомухбири Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),