Фарғонада ноқонуний “хўроз ўйини”ни ташкил қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Мазкур жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона шаҳридаги Ёруғлик кўчасида жойлашган фуқаро М. Н. га тегишли бўлган миллий ўйинлар учун мўлжалланган ўйингоҳда 5 ноябрь куни қонунга хилоф равишда хўроз уриштириш ўйинини ташкил этилган.Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур ҳолат аниқланиб, 11 дона хўроз ва 1 миллион 34 минг сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.И.га нисбатан Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
М. Сулаймонов, ЎзА