ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида Aҳмад ал-Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази биносида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазма-савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан эълон қилинган “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида ўтказилган ушбу тадбирда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 57 нафар ҳунарманд, шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ижтимоий муассасалар жамоалари иштирок этди. Улар томошабинлар эътиборига 1 минг 200 дан ортиқ турдаги, тўлиқ қўл меҳнати билан яратилган маҳсулотларни тақдим этди.
[gallery-26437]
Кўргазма давомида ёғоч ўймакорлиги, тасвирий санъат асарлари, миллий либослар ҳамда безак ва маиший йўналишдаги маҳсулотларга харидорлар томонидан катта қизиқиш билдирилди. Савдо натижасида умумий қиймати 33,6 миллион сўмлик маҳсулот сотилди. Шунингдек, тадбир доирасида ҳунармандларнинг энг сара ва ноёб 18 та маҳсулоти аукцион савдога қўйилиб, 70,3 миллион сўмга реализация қилинди.
Мазкур хайрли ташаббус вилоятда илк бор ташкил этилди. Келгусида бундай ижтимоий аҳамиятга эга тадбирларни барча туман ва шаҳарларда ўтказиш режалаштирилган.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА