Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада нефт ва газ конденсатларини қайта ишлаш корхонаси ишга тушди
09:18 / 2021-03-21

Фарғона шаҳрида "Max Oil Group” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган нефт ва газ конденсатларини қайта ишлаш корхонаси иш бошлади.

Корхонанинг очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Умумий лойиҳа қиймати 2,5 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган ушбу корхона муассиснинг ўз маблағлари ҳисобидан барпо этилди.

Россияда ишлаб чиқарилган ускуналар билан жиҳозланган ва йиллик 48 минг тонна нефт ва газ конденсатларини қайта ишлаш қувватига эга бўлган корхонада 150 та янги иш ўрни яратилди, корхонанинг иккинчи босқичи якунига етгач яна қўшимча 50 нафар маҳаллий ишсиз ёш жалб этилади. Корхонада йиллик 500 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

“Max Oil Group” корхонасида бензин, солярка, керосин, дизел ёқилғилари билан биргаликда бугунги кунда мотор мойлари ҳам қайта ишланмоқда. Иккинчи босқич ишга туширилгач, нефтни тўлақонли қайта ишлаш циклига ўтиб, битум ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилмоқда.

Очилиш тадбирида иштирок этган меҳмонларга корхонада ўрнатилган энергия тежамкор, юқори самарадорликдаги ихчам технологиялар ва уларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари, афзалликлари ҳақида маълумотлар берилди.

М. Сулаймонов, ЎзА