ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти жойлашган Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида “Ренессанс садолари” номли ижодий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирда Олтиариқ тумани Маданият бўлими қошида фаолият юритаётган “Зилола” ашула ва рақс халқ ансамбли, Халқаро “Турон” бастакор ва композиторлари уюшмаси аъзоси Алижон Юсуфжонов, шунингдек, Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, таниқли ижодкор Раҳмонали Нортожиев иштирок этди.
[gallery-27341]
Ижодий кечада туманнинг бой адабий мероси, юксак маданияти ва миллий санъат анъаналари кенг жамоатчиликка тақдим этилди. Янги Ўзбекистон Ренессанси ғоялари асосида шеърият, миллий чолғу созларида ижро этилган куй-қўшиқлар ва саҳнавий чиқишлар томошабинларга юқори эстетик завқ бағишлади.
Шунингдек, устоз–шогирд анъаналари асосида тақдим этилган дастурлар миллий санъатимизнинг узвийлиги ва давомийлигини намоён этди.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулҳай Каримов, таниқли хонандалар Нодирбек Ҳолбоев, Сирожиддин Ураимов, Муроджон Камолиддинов ва Рамизбек Абдураҳмонов ҳам ўз чиқишлари билан алоҳида тантанавор руҳ улашди.
Юксак савияда ташкил этилган ушбу ижодий кеча миллий санъат ва маънавиятни ривожлантириш, маданий меросни асраб-авайлаш ва Янги Ўзбекистоннинг маънавий ҳаётини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА