Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада Миллий гвардия ходимлари фарзанд асраб олган оилалар ҳолидан хабар олди
15:35 / 2022-07-17

Миллий Гвардия ходимлари Қўқон шаҳрида оилавий болалар уйи ташкил этган хонадонларда бўлиб, уларнинг муаммоларини, яшаш шароитини ўрганди.

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими тадбиқ этилмоқда. Миллий гвардия бу ишларга бош-қош бўлиб, хайрли ташаббусларни амалга оширмоқда. Қисқа вақт ичида ушбу йўналишдаги ишлар ўз самарасини бера бошлади. Хусусан, Фарғона вилоятида  ҳам Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий муҳитга мослаштириш ва ота-она меҳридан баҳраманд бўлиб вояга етишлари учун оилавий болалар уйлари ташкил этилди.

 Миллий гвардия Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан ишлаш ва оилаларга берилган фарзандлар устидан тизимли мониторинг олиб бормоқда. Фарзанд асраб олган оилалар, хусусан, “Мурғак қалблар” , “Меҳрибон қалб”  “Янги умид ва ишонч”  “Оила болалар бахти” “Қалб кўзгуси” ,“Жажжи қалбим чечаги”  “Муқаддас ришталар” оилавий болалар уйида  барча шароитлар яратилган. Бу уйлардаги  мулоқот чоғида болаларни бошини силаб, ўз оиласига олганлар  яратиб берилган кенг имкониятлар ва имтиёзлар учун ўз ташаккурини билдирди.

Фарғонада инсонпарварликнинг юксак намунасини кўрсатган бу каби оилалар 14 тани ташкил этмоқда. Бир йилдирки, фарзандлар оилаларга кўникиб, меҳр ва эътибордан баҳраманд бўлмоқда.

М. Сулаймонов, ЎзА