Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносиб нишонланди
22:30 / 2024-06-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоятда фаолият юритаётган журналистлар, ноширлар, матбаачилар, блогерлар ҳамда соҳа фахрийлари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Президентимизнинг кеча эълон қилинган “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони доирасида “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган “Бешариқ тонги” газетаси бош муҳаррири Собиржон Темиров тадбирда сўз олиб, юртимизда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, соҳани ривожлантириш йўлидаги улкан ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

[gallery-18031]

Соҳадаги кўп йиллик самарали меҳнати, вилоятни ижтимоий-маънавий юксалтириш ишига қўшиб келаётган муносиб ҳиссаси, жамият ҳаётидаги фаоллиги учун бир гуруҳ матбуот ва ОАВ ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Эл ардоғидаги санъаткорлар чиқишлари, дилбар куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА