French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада маҳалла ёшлари волейбол бўйича баҳслашмоқда
11:09 / 2022-06-18

Фарғона шаҳридаги кўп тармоқли “Само” спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг волейбол тури бўйича Республика босқичи бошланди.

Унда  юртимизнинг барча ҳудудларидан 519 нафар иштирокчи учта ёш тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

Спортни ривожлантириш вазири Aдҳам Икрамов финал босқичининг очилишида иштирок этди. Вазир спорт мусобақаларида иштирок этаётган ёшларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди, иштирокчилар билан самимий суҳбат ўтказилди.

Aйни кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг якуний Республика босқичи кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Мусобақа иштирокчилари билан мулоқот чоғида вазир бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратиб, мусобақада ғолибларни аниқлаш шаффоф тарзда амалга оширилаётганини таъкидлади.

Хусусан, куни кеча Тошкент вилоятида стол тенниси бўйича ўтказилган Республика финал босқичида Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятининг чекка маҳаллаларидан келган ёшлар ғолибликни қўлга киритишди. Энди ушбу ғолиб спортчиларнинг маҳаллаларига спорт майдончалари қуриб берилади.

М.Сулаймонов, ЎзА