Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада “Лола Муродова” ҳужжатли фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди
18:29 / 2020-12-04

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройида Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротованинг ҳаёт йўлига бағишланган ҳужжатли фильм тақдимоти бўлиб ўтди. Фильм монолог “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киноcтудияси" ДУК томонидан суратга олинган.

Тақдимот маросимида сўзга чиққан Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги фильм ва асарлар барча учун ибрат бўлишини алоҳида таъкидлаб, ҳужжатли фильм  ижодкорларига миннатдорлик билдирди.

Ҳаёти, умрининг мазмунини деҳқончилик ривожи ва равнақида кўрадиган Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лолахон опа истиқлол йилларида фермерликдан чинакам бахт топди. Опа ҳаёт дорилфунунини адо этди. Тракторчи, оддий ишчи, механик, табелчи, бригадир, бўлим бошлиғи, хўжалик раиси бўлди. 

[gallery-292]

Марказий Фарғонанинг чўл-дашт ерларида пахта, бошоқли дон етиштиришда катта муваффақиятларга эришиб, фермерлик соҳасида ўзига хос тажриба ва маҳорат мактаби яратди. 2019 йил мустақиллик байрами арафасида Президентимиз фармонига кўра, Лола Муротова “Ўзбекистон Қаҳрамони”унвони билан тақдирланди.

Опа ҳеч бир муболағасиз, деҳқончилик илми профессори, академигидир. Шу боис ҳар бир нафаси, қараши, ҳатти-ҳаракатида ғайрат-шижоати барқ уриб турадиган фидойи замондошимизнинг ҳаёт йўли барчамизга ибратдир. Мазкур ҳужжатли фильмда қаҳрамон опанинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.  

Фильм сценарий муаллифи Қўқон давлат педагогика институти доценти Зебохон Қобилова, фильм режиссёри Дониёр Шокиров, оператор Саид Далилхон Саид Турғутхоновдир.

М. Сулаймонов, М. Қодиров (сурат), ЎзА .