Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг 2020 йилги харажатлари 4 триллион 120 миллиард сўмга ижро этилиши кутилмоқда.
Жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар 1 триллион 811 миллиард сўм, ижтимоий нафақа (компенсация тўловлари билан бирга) тўловларига 317,6 миллиард сўм, ижтимоий солиқ тўловларига 442,1 миллиард сўм, капитал қурилиш харажатларига 178 миллиард сўм ҳамда 1 триллион 371,3 миллион сўмлик бошқа харажатлар амалга ошириляпти.
Вилоят маҳаллий бюджетида жорий йилги ижроси давомида жами 332,3 миллиард сўм қўшимча манбалар шаклланган. Мазкур қўшимча манбалар ҳисобидан ҳокимликлар фармойишлари асосида маблағлар белгиланган тартибда йўналтирилган.Жумладан,
-Давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар учун 58,5 миллиард сўм; (ҳудудларда Ҳунармандлар марказлари қурилишига 34,5 млрд.сўм, Фарғона шаҳрида Корея университети филиалини ташкил этишга 11,3 млрд.сўм);
-Ҳукумат қарорлари ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлаш доирасида 39,2 млрд.сўм;
-“ Yoshlar kelajagimiz ” Давлат дастури доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари якунлари бўйича тасдиқланган “Йўл харита”ларига асосан 22,0 млрд. сўм;
-Вилоятда коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирларини молиялаштириш ҳаражатларига 48,9 млрд.сўм;
-“Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги жамғармасини шакллантириш харажатларига 9,5 млрд.сўм;
-Коронавирус пандемияси даврида эҳтиёжманд оилаларни, жумладан, “Темир дафтар”га киритилган оилаларни озиқ-овқат билан таъминлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш харажатларига 8,5 млрд.сўм маблағлар йўналтирилди.
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирларига барча манбалар ҳисобидан 264 миллиард сўм маблағлар сарфланди. Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг эпидемияларга қарши кураш бўйича тадбирларни амалга ошириши ва аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишни назарда тутган ҳолда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан Фарғона вилоятига 2020 йилда жами 183 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, жумладан “Темир дафтар”га (“Темир дафтар”га киритилган дастлабки оилалар сони 66 минг 845 тани ташкил этган) киритилган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 112,1 миллиард сўм маблағлар ажратилди. Ажратилган маблағлардан оқилона фойдаланилиши ҳамда эҳтиёжманд оила аъзоларини ишга жойлаштирилиши орқали оила даромади ортиши ҳисобига бугунги кунда “Темир дафтар”га киритилган оилалар сони 26 минг 430 тани (дастлабкига нисбатан 60 фоизга камайган) ташкил этмоқда.
М. Сулаймонов, ЎзА