Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди
16:31 / 2025-04-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти ахборот-кутубхона марказида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ёзувчи ва ижодкорлар, адабиёт ихлосмандлари, китобхонлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов сўз олиб, анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Китобхонлик ҳафталиги”нинг аҳамияти, мазкур ташаббус эса маънавий юксалишга қўйилаётган дадил қадамлардан бири эканлигини таъкидлади.

[gallery-22938]

Ҳафталик доирасида давра суҳбатлари, ёзувчи ва шоирлар билан адабий учрашувлар, маҳорат дарслари, китоб тақдимотлари, ярмарка ва кўргазмалар акциялари ташкил этилади.

“Китобхонлик ҳафталиги” 27 апрелга қадар давом этади.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА