ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” профессионал футбол клуби мактаби стадионида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида камондан отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди.
Тадбирда сўз олган Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Акбаров ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт машғулотлари учун зарур инфратузилма ва қулай шарт-шароитлар яратиш, камондан отиш спорт турини юртимизда янада ривожлантириш ҳамда мамлакат спортчиларининг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирокини таъминлаш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири эканлигини таъкидлади.
[gallery-11419]
Мусобақага старт берилгач, 132 нафар иштирокчи 60 метр масофадаги доира нишонига ўқ отиш беллашувини бошлаб юборди.
Мусобақалар яккалик, жамоавий, микс йўналишларида олиб борилмоқда. Ёш спортчилар 15 апрель кунига қадар ғолиблик учун кураш олиб боради.
ЎзА фотомухбири
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар.