Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада камомадни яшириш мақсадида “ёлғон хабар” берган “1-xbet” ишқибози қўлга тушди
17:40 / 2022-07-15

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида яшовчи фуқаро Ҳ.Жга 2022 йил 30 март куни номаълум шахс Ҳ.Олимжон маҳалла ҳудудида жойлашган компьютер хизмати сервисида ишлашини айтиб, хизмат кўрсатиши учун хизмат ҳаққини пластик картасига ўтказиб беришини сўрайди.

Тегишли банк томонидан берилган пластик картасида бўлган жами 552 минг 750 сўм пулларини ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилояти ИИБ ТҚХБ ходимлари ва Қувасой шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида фуқаро Ҳ.Ж ўзи ишлаб келаётган пайнет шахобчасига тегишли бўлган 552 минг 750 сўм пулларни “1-xbet” иловаси орқали ишлатиб юбориб, пайнетдаги камомадни яшириш мақсадида ИИБга мурожаат қилиб, ёлғон хабар берганлиги аниқланди Мазкур ҳолат бўйича Ҳ.Ж Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М. Сулаймонов, ЎзА