ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шаҳарда жойлашган Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида 106 нафар ёш ҳамда "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да турувчи ҳар бир маҳалладан бир нафардан ишсиз фуқарога ўзини ўзи банд қилиши учун амалий ёрдамлар кўрсатилди.
[gallery-6397]
Ҳар бир ишсиз фуқаро билан сўровномалар ўтказилиб, уларнинг касб-ҳунар қобилияти, қизиқиши ҳисобга олинди. Уларнинг талаб ва истакларига кўра меҳнат қуроллари топширилди.
Тадбирда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА