English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ишончли вакил билан учрашувлар давом этмоқда
09:31 / 2023-06-13

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятидаги ишончли вакили Мавлудахон Хўжаева Олтиариқ, Қўштепа, Ёзёвон туманларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

Тошлоқ туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган учрашувда сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта стратегик мақсад ҳақида сўз юритилди. 

Келгуси етти йилда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ислоҳотлар янада жадал давом эттирилиб, барча саъй-ҳаракатлар фаол ишга солинади. Ишончли вакил дастурдаги ҳар бир мақсад ва ғоя “Инсон – жамият – давлат” тамойили асосида халқимизнинг барча тоифасига муносиб турмуш шароитини яратиб бериш асносида уларни ҳаётдан рози қилишга қаратилганлигини таъкидлади. Белгиланган мақсадларнинг рўёби сифатида 2030 йилга бориб аҳолининг турмуш даражаси икки бараварга юксалишини дастур асосида таҳлил этиб берди. 

Тошлоқлик сайловчиларни Янги Ўзбекистоннинг меъмори, юртимизнинг халқаро майдонда нуфузини ошириш учун сиёсий иродаси ва бутун салоҳиятини бахш этаётган Шавкат Мирзиёев номзоди учун овоз беришга чақирди.

–Мен Шавкат Мирзиёевнинг дастурини катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим, – дейди фермер Исмоилжон Абдураҳмонов. – Аммо ҳозир ишончли вакил дастурдаги мақсадларни янада чуқурроқ тушунтириб берди. Айнан Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўзбек деҳқонининг елкасига офтоб тегди. Хўжалигим мисолида айтаманки, пахта, ғаллачиликда ҳосилдорлик кейинги уч-тўрт йилда деярли икки бараварга ошгани у кишининг аграр соҳада олиб бораётган ислоҳотлари самарасидир. Сайловолди дастурда қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим вазифалар белгилангани, фермерлар учун катта имкониятлар яратилиши бизни янада қувонтирди. 

[gallery-12303]

Учрашувда сўзга чиққан 22-ўрта мактаб директори Рўзихон Тўхтамова, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Акмалжон Шерматов, маҳалладаги ёшлар етакчиси Азимжон Муҳаммедов, “Турват” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Сайёрахон Аҳмаджоновалар дастур мақсадларини қўллаб-қувватлади. Ўз соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар ва улар бардавом бўлиши учун барчани Президентликка номзод Ш.Мирзиёевга овоз беришга чақирди. 
Ишончли вакил Мавлудахон Хўжаева билан учрашувлар давом этмоқда.

М.Сулаймонов,
М.Қодиров (сурат), ЎзА