Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
09:38 / 2021-08-15

Фарғона шаҳридаги банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи "Ишга марҳамат" мономарказида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Фарғона вилоят филиали томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида пайвандчилик, сантехниклик, тикувчилик, қандолатчилик, нео-стиль дизайнерлиги, компьютер операторлиги каби бир қатор соҳаларда касбга ўқитилган битирувчилар иштирок этдилар.

Мономарказда таҳсил олган 130 нафар турли каби касб эгаларини сертификат билан тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

Шунингдек, мономарказ битирувчилари Россия Федерацияси Пермь ўлкасидаги ООО “Ресурс+” қурилиш компаниясининг қурилиш объектларида вақтинчалик меҳнат фаолиятларини амалга ошираётган ватандошларимизнинг иш жойлари, яшаш ва овқатланиш шароитлари билан таништирилиб, ҳозирда мавжуд бўлган бўш иш ўринларига таклиф қилиндилар.

Шу билан бирга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Фарғона вилояти филиали ҳамкорлигида хорижий иш берувчилар билан келишилган шартномалар асосида ООО "Мерос Групп", ООО "РЖДстрой", ва ООО "КАМАЗ" каби ташкилотларда мавжуд бўлган бир қатор бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди.

Ташкил этилган меҳнат ярмаркасида мономарказда қурилиш соҳасида касб ўрганган 10 нафар битирувчилар билан Россия Федерациясининг Пермь ўлкасидаги иш берувчи ООО “Ресурс+” ўртасида меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш борасида шартнома имзолашга эришилди.

М. Сулаймонов, ЎзА