Фарғонада иккита бошқарма бошлиғи ўзгарди
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали директори сифатида фаолият кўрсатиб келган Примқулов Бобур Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари котибияти мудири бўлиб ишлаб келган Сайдуллаев Махсудали вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
М.Сулаймонов, ЎзА мухбири