Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилмоқда
17:01 / 2023-06-16

Фарғона вилояти ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади. Фарғона шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилган ярмарканинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Қирғизистоннинг Боткен вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Маруфхан Тулаев иштирок этди.

Саноат ярмаркаси очилишида сўз олган вилоят ҳокими Президентимиз бошчилигида сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган муваффақиятли иқтисодий ислоҳотлар натижасида бозор тамойилларини иқтисодиётга жорий қилиш, давлатнинг иқтисодиётдаги ролини камайтириш ва хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш бўйича катта натижалар қайд этилаётганига эътибор қаратди. 

Бу жараёнда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, саноатимизни ҳам тармоқлараро ривожлантириш, ҳар бир тармоққа алоҳида қарор ва имтиёз, маблағлар ажратиш, қолаверса, саноат кооперациясини ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, иқтисодиёт ривожининг асосий омили бўлаётгани қайд этилди.  

Бугунги ярмаркадан кўзланган асосий мақсад қўшни Қирғизистондаги имкониятлардан фойдаланган ҳолда Боткен ва Фарғона вилоятлари тадбиркорлари учун манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, шунингдек, маҳаллий корхоналар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини янада кенгайтиришдан иборат эканлиги таъкидланди.

[gallery-12374]

- Кичик бизнеснинг кооперацион ҳамкорлиги, иқтисодиётнинг гуркираб ривожланишига асос бўлади, вилоятимиз бўйлаб тармоқлараро кооперацияни тўғри йўлга қўя олсак, кўплаб саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади, – дея таъкидлади вилоят ҳокими. 

Саноат ярмаркасида ҳам ўзаро манфаатли ва фойдали келишувлар бўлишига, янги лойиҳалар, ғоялар туғилишига тилак билдирилди.  

Шундан сўнг республикамизнинг барча ҳудудлари, Қирғизистоннинг Боткен вилояти расмийлари ва тадбиркорларидан иборат делегация саноат ярмаркасига таклиф қилинди.

Меҳмонлар ярмаркада вилоятлардан ташриф буюрган 200 дан зиёд тўқимачилик ва ипакни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, мебелсозлик, нефть ва газ саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, қурилиш материаллари, кимё саноати, электротехника, автомобилсозлик корхоналари маҳсулотлари ва вилоятда ишлаб чиқарилаётган бошқа саноат маҳсулотлари намуналари, ўзлаштирилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар, саноат кооперацияси орқали маҳаллийлаштиришга таклиф қилинаётган маҳсулотлар ҳамда истиқболли лойиҳалари билан яқиндан танишди.  

М.Сулаймонов, ЎзА

М. Қодиров олган сурат