Фарғонада ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тамагирлик ҳолати фош этилди.
Фарғона шаҳридаги “A.I.” МЧЖ раҳбари Н.Ч. фуқаро А.Қ.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан, уларни ижобий якунлаганлиги ҳақида маълумотнома бериб, “С” ва “D” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1 минг 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
М.Сулаймонов, ЎзА