Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ҳам тест синовлари бошланди
11:12 / 2025-07-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун эрта тонгдан Фарғона вилоятида ҳам 2025-2026 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари бошланди.

Вилоятдаги 6 та ҳудудда 8 та йирик бинода, икки сменада имтиҳонлар ўтказилади, унда 66 мингдан зиёд абитуриент иштирок этиши режалаштирилган. Шунингдек, сўхлик ёшлар учун шароит яратиш мақсадида туманнинг ўзида тест синовлари ўтказилмоқда.

[gallery-24289]

Фарғона Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг биносида ҳам тест жараёни ёшларнинг ўзгача ҳаяжони билан бошланди. Абитуриентлар, ота-оналар учун ҳам зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА