Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ҳам давлат мукофотлари эгаларига топширилди
11:48 / 2023-08-30

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги арафасида эълон қилинган Президентимизнинг фармонларига мувофиқ 32 нафар фарғоналиклар давлатимизнинг юксак мукофотлари–фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Фарғона вилояти ҳокимлигида давлатимизнинг юксак мукофотлари ўз эгаларига топширилди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўзларининг кўп йиллик фидокорона меҳнатлари, жамият ривожига қўшаётган улкан ҳиссаси билан обрў-эътибор топган бу инсонларни бутун вилоят аҳли номидан қутлаб, эзгу тилакларини билдирди.  

Тақдирланган ҳамюртларимизга мукофотларни тантанали равишда топширди. Тақдирланганлар орасидан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимлари, фан, таълим, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ходимлари ўрин олди. Мукофот эгалари ўзларининг меҳнатлари Президентимиз томонидан юқори даражада эътироф этилгани учун ташаккурларини изҳор қилди.  

[gallery-13329]

“Дўстлик” ордени билан мукофотланган Фарғона давлат университети профессори, Ўзбекистон халқ артисти Султонали Маннопов ўзи басталаган “Ўзбекистоним” қўшиғини катта ашула тарзида ижро этди.  

–Мамлакатимиздаги ислоҳотлар замирида инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсад турганлиги барчамизни қувонтирмоқда, – дейди “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси, “Дўстлик” ордени соҳиби Зокиржон Раҳмонов. – Айниқса, нуронийлар, меҳнат фахрийларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга муҳим эътибор қаратилмоқда. Вилоятимиздаги 400 мингдан ортиқ кексалар буни яхши ҳис этиб, ислоҳотларда фаол иштирок этмоқда. Мана бу юксак мукофот эса менга катта масъулият юклайди. Бундай эътибор мени янада руҳлантирмоқда, янги ташаббусларга ундамоқда.  

 

М.Сулаймонов,  

М.Қодиров олган сурат