Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
15:07 / 2023-11-17

ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимизда “Маърифат ва миллатлараро бағрикенглик” шиори остида ўтказилаётган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида Фарғонада вилоят ҳокимлиги ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Фарғона давлат университети залида ташкил этилган тадбирда Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Адлия бошқармаси масъул ходимлари, Фарғона шаҳрида жойлашган масжидларнинг имом-хатиблари ва ноисломий диний ташкилотлар раҳбарлари, вилоятдаги немис, славян, татар, қирғиз, корейс, тожик, турк миллий маданий марказлари раҳбарлари ва аъзолари, талаба-ёшлар иштирок этди.

[gallery-14621]

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни тарғиб этувчи “Бағрикенг диёр” номли фотокўргазма намойиши билан бошланган тадбирни очиб берган вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ҳотамов йиғилганларни Халқаро бағрикенглик куни билан табриклаб, чинакам инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри бўлган Ўзбекистон заминида Муҳтарам Президентимиз олиб бораётган оқилона давлат сиёсати натижасида 130 дан ортиқ миллат ва элат вакили ўзаро тинч ва аҳил яшаб, ҳамкорлик, ҳамфикрлик ва ҳамжиҳатликда юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини қайд этди.

4 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Фарғона вилоятида 400 минг атрофида ўнлаб миллат ва элат вакили миллатлараро тотувликда, оға-инилик ришталари билан боғланган ҳолда аҳил ҳаёт кечираётгани, вилоятда 8 та – рус, тожик, татар, немис, қирғиз, яҳудий, корейс ва турк миллий маданий маркази, 15 та ноисломий диний ташкилот фаолият олиб бораётганига эътибор қаратилди.

Тадбир Миллий маданий марказларнинг бадиий жамоалари томонидан тайёрланган “Бағрикенглик оҳанглари” номли концерт дастури билан давом этди.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА