Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада фойдаланишга топширилган 2 та 16 қаватли уйни қуриш учун 11 сотих ер кифоя қилди
17:46 / 2021-02-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳридаги Мустақиллик массиви Тарона кўчасида бунёд этилган 2 та 16 қаватли уйнинг ҳар бири 80 хонадондан иборат.

Ҳозирга қадар вилоятда бу каби баланд уйлар қурилмаган. Шу сабабли қурилишда сейсмология ва замонавий архитектура талабларига алоҳида эътибор берилган. Энергия тежовчи, сифатли маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланилган хонадонлар коммуникация (сув, электр, газ) тармоқларига уланган. Биноларнинг совуқ ва иссиққа чидамли бўлиши учун базальт қопламасидан фойдаланилган.

Қўп қаватли уйларнинг ёнида болалар ўйин майдончаси, машиналар тураргоҳи бор.

Режага кўра, мазкур уй-жойларнинг 8 таси ногиронлиги бор ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга, 32 таси мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга, 120 таси уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ажратилган.

[gallery-1042]

Маълумки, Фарғона вилояти мамлакатимизнинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудларидан. Шу сабабли бу каби замонавий кўп қаватли уйларнинг қурилиши аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш баробарида ердан унумли фойдаланишда муҳим аҳамият касб этади. Мисол учун, 2 та 16 қаватли уйни қуриш учун 11 сотих ер кифоя қилди. Бу ерда энди 160 та оила яшайди. Демак, озгина ерда шунча оиланинг уй-жойга бўлган муаммоси ҳал бўлди.

Бугунги кунга келиб Мустақиллик массивида 420 ўринли мактаб фойдаланишга топширилди. 380 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилиши давом этмоқда.

Шундай қилиб, сўнгги тўрт йилда вилоятда 2011 хонадонга мўлжалланган 45 та қўп қаватли уй қурилган.

Темур МАМАДАМИНОВ олган суратлар, ЎзА