Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада “Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиблари тақдирланди
14:49 / 2025-08-23

Ўзбекистон сўнгги йилларда ҳар жабҳада улкан муваффақиятларни қўлга киритмоқда. Маънавий ва маърифат соҳасида ҳам мустақиллик ғоялари сингдирилган бадиий асарлар, рангтасвир паннолар, матбуотдаги ватанпарварлик руҳи сингдирилган публицистик чиқишлар янгича қиёфа касб этди. Айниқса, “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида ўтаётган мустақиллигимизнинг 34 йиллигига бағишланган тадбирлар жамиятга кўтаринки руҳ бахш этди.

Фарғонада байрам тантаналари доирасида анъанавий “Энг улуғ, энг азиз” ижодий танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Бу йил 54 та муаллифнинг икки юзга яқин ижодий ишлари ҳайъатга тақдим этилди.

[gallery-24928]

Иштирокчиларни Фарғона вилоят ҳокимининг ўринбосари Бурхон Қўлдошев, “Тасвирий ойна” республика уюшмаси раиси Исфандиёр Латиповлар қутлаб, ижодда муваффақиятлар тилашди.

–Юртни буюк қилиш учун ҳаракатни уйғотаётганлар  ижод аҳлидир. 37 миллион халқ қувончи ҳам, ташвиши хам уларнинг юрагида, – дейди “Тасвирий ойна” уюшмаси раиси Исфандиёр Латипов. – Чунки ислоҳотни кимдир келиб қилиб бермайди. Барча яратувчилик шу халқнинг қудрати ила амалга ошади.

Босма нашрлар, телевидение ва радио, интернет журналистикаси, тасвирий санъат, бадиий ижод намуналари муаллифлари бўлган танлов ғолиблари диплом ва совғалар билан тақдирланди.

–Халқаро мавзуларда сайт, телеграм ва ютуб каналларида шарҳлар бериб бораман. Шу озгина хизматимни баҳолаб интернет журналистикаси йўналишида биринчи даражали диплом билан тақдирлашди. Фарғона вилоят ҳокимлиги ва журналистлар уюшмасига раҳмат айтмоқчиман, – дейди “MANews agency”интернет сайти раҳбари Баҳодир Элибоев.

–Энг улуғ, энг азиз” танловининг биз журналистлар учун ўрни беқиёс. Юртимиздаги ислоҳотлар моҳиятини аҳолига етказишга ҳаракат қиляпмиз. Бу аслида йил давомидаги ишларимиз сарҳисобидир, – дейди биринчи ўрин соҳибаси, “Фарғона ҳақиқати” газетаси бўлим мудири Муаттар Маҳмудова.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ILO5EPe3W6A?si=T4aDt53hwJujyYp5" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов,Элёр Олимов(видео,сурат),

ЎзА