Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада «Док-1 Макс»дан заҳарланиш ҳолати аниқланди
14:33 / 2023-01-02

3 ёшли бола Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг болалар реанимация бўлимига «Док-1 Макс» сиропидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган. Боланинг аҳволи оғир.

Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуоти томонидан маълум қилинишича, Қувасой шаҳрида яшовчи, 2019 йилда туғилган А.Н. Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими йўлланмаси билан 2022 йил 28 декабрь куни соат 12:35да филиалнинг қабул диагностика бўлимига олиб келинган. Қабул диагностика бўлимида касаллик тарихи юритилиб, болалар реанимация бўлимига ётқизилган.

Маълум бўлишича, бемор шамоллашдан даволанишда уй шароитида «Док-1 Макс»сиропини меъёридан ортиқ истеъмол қилган. Мазкур сиропдан ташқари у яна бир қанча дори воситаларидан фойдаланган.

Беморга «Док-1 Макс»сиропидан ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилган. Болада ўткир буйрак етишмовчилиги кузатилган. Ота-онасининг маълум қилишича, болада сийдик чиқмаслиги, қайт қилиш, қўл-оёқлар шишиши ҳолати кузатилган.

2022 йил 22 декабрь кунидан буён бемор касаллиги йўтал билан бошланган. Боланинг онаси дорихонадан «Док-1 Макс»сиропини шифокор тавсиясисиз олган ва фарзандига 4 кун давомида 5 мл.дан 10 марта ичирган.

Ҳозирда беморнинг аҳволи оғир бўлиб, болалар реанимация бўлимида белгиланган тартибда даволанмоқда.

ЎзА