Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада “Док-1 Макс” дорисини ичган бола вафот этмаган
16:13 / 2023-01-04

Ижтимоий тармоқларда “Док-1 Макс” истеъмол қилиб Фарғона шифохонасида оғир аҳволда қолаётган олтиариқлик бола вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг болалар реанимация бўлимига 2022 йил 21 декабрь куни Олтиариқ туманида яшовчи, 2019 йилда туғилган бемор бола алиментар этиологияли ошқозон ичак фаолияти бузилишидан кейинги ўткир буйрак етишмовчилиги, преренал тури, анурия босқичи ташхиси билан ётқизилган.  

Марказ шифокорлари томонидан тасдиқланган даволаш-диагностика стандартлари бўйича даво муолажалари олиб борилган. Ушбу даволаш жараёнида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Республика болалар Миллий тиббиёт маркази мутахассисларининг тавсиялари ва кўрсатмалари асосида даволаш ишлари олиб борилган. Беморда ўткир буйрак етишмовчилиги тана ҳароратини кўтарилиши, ичак инфекциялари, танани сувсизланиши оқибатида келиб чиққанлиги, ажралган сийдик таҳлили бак.пасив қилинганда Е-сoli (ичак инфекциялари) борлиги аниқланган.  

Бемор болада алиментар этиологияли ошқозон ичак фаолияти бузилишидан кейинги ўткир буйрак етишмовчилиги, икки томонлама пневмония, уремия, уремик энцефалопатия, ЎНЕ I-II-даражаси. ЎЮҚТЕ I-II-даражаси билан 2023 йил 3 январ куни кўрсатилган реанимацион чора-тадбирларга қарамай биологик ўлим қайд этилган. Вафот этган бола патологик анатомик текширувига юборилган.  

Барчага маълумки, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг болалар реанимация бўлимида 1 нафар “Док 1 Макс” сиропини ичиши натижасида қувасойлик 3 ёшли бемор бола доридан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанаётган эди. Бугунги кунда бемор Республика Болалар миллий тиббиёт марказига кўчириб ўтказилган ва унга тасдиқланган даволаш стандарти асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.  

М.Сулаймонов, ЎзА