English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада давлатга 12 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди
15:10 / 2023-11-23

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний тарзда криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди.

Қўқон шаҳрида яшовчи, 2004 й.т. мазкур фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ушбу шаҳардаги хонадонларнинг бирида криптовалюта ишлаб чиқариш мақсад қилади. У электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, умумий қуввати 104,2 килоВатт/соат бўлган 31 дона “Ватсмайнер М21S” қурилмалари ва 2,16 килоВатт/соат бўлган вентилятор ва ёритгичлар, жами қуввати 106,3 килоВатт/соат бўлган электр қурилмаларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур шахснинг 2020 йилдан 2023 йилга қадар жами 2 млн 794 минг бир юз килоВатт электр энергиясидан фойдаланиб, электр таъминоти корхонасининг 12 млрд 369 млн сўмлик мулкини яширин равишда талон-тарож қилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА