Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада давлат мукофотлари топширилди (+видео)
16:51 / 2025-08-28

Кейинги йилларда Фарғона вилояти ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда кескин юксалиш сари юз тутди. Биргина жорий йилнинг ўзида вилоятга ўтган йилгига қараганда 2 баробар кўп, яъни 3,7 миллиард АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция киритилади.

Бунинг ҳисобига 1,5 миллиард долларлик маҳсулот экспортга чиқарилади, 44 мингга яқин доимий янги иш ўринлари яратилади. Саноат, хизмат кўрсатиш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида 1182 та лойиҳа ишга туширилди. Экспорт географияси 22 та давлатга кўпайди. Кўп қаватли тураржойлар қурилиши, вилоят маркази, туман ва шаҳарларда “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этиш ишлари шиддат билан олиб борилмоқда.

[gallery-25021]

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар тез суръатларда амалга ошириляпти. Шу йилнинг ўзида юздан зиёд пахта териш машиналари сотиб олинди. Вилоятда 50 минг гектар мевали боғлар мавжуд. Сўнгги бир йилда самарасиз боғлар ўрнида 4,6 минг гектар интенсив боғлар ташкил этилди.

Бу каби улкан ютуқлар замирида Фарғона аҳлининг собит ва фидойилик билан қилаётган меҳнати турибди. Фидойилик эса ҳамиша рағбат топган. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида Президент фармони билан тақдирланганлар орасида Фарғонанинг машхур пахтакор-у боғбонлари, қурувчи-ю тадбиркорлари, ўқитувчи-ю санъаткорлари бор эди. Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанали тадбирда  уларга Ватаннинг юксак мукофотлари топширилди. Татьяна Шералиева, Абдулла Акбаров, Тоҳир Маҳкамов, Шерали Суярқулов, Улуғбек Элмуродзода, Одинахон Ҳамдамова.  

– Уларнинг ҳар бири ўзига хос шахс ва фаолият тарихига эга, – деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мукофотланганларни қутлаб.

Тадбирда сўзга чиққанлар камтарона меҳнатларини юксак қадрлаган давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирар экан, янада юқорироқ марраларни кўзлаб меҳнат қиламиз, дейишди.

Ёзёвондаги “Мезон” фермер хўжалиги пахта ва ғаллачиликда вилоятда энг юқори натижаларга эришиб келмоқда. Бу йил хитой услубида плёнка остига томчилатиб суғориладиган қўшқатор экилган майдонларида рекорд ҳосил етиштирилди.

– Муҳтарам Президентимиз бизнинг камтарона хизматимизни юксак баҳолаб орден билан тақдирладилар. Катта раҳмат, – дейди моҳир фермер Воҳид Обидов. – Президент ҳамиша фермерларни қўллаб келади ва қулай имкониятлар яратиб беряпти. Субсидиялар берилди, имтиёзли кредитлар ажратилди. Бир ота фарзанди учун қанча имконият яратса, Президентмиз унданда ортиқ ғамхўрлик кўрсатяпти. Фарғоналик фермерлар номидан ҳаммаси учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўзбекистон диёрида фермер бўлиб яшаб, ишлаётганимдан фахрланаман.

Президент фармони билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қиличбек Тожиев ҳам “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.

– Фармонни эшитганимдан кейин жуда ҳаяжонландим,  – дейди таниқли санъаткор Қиличбек Тожиев. – Охунжон Мадалиев, Маъмуржон Тўхтасиновларнинг оламдан ўтганига анча йиллар бўлди, лекин Президент уларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этди. Халқимизнинг севимли ҳофизлари оила аъзолари ва устозлари номидан давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдираман. Мен ишлаётган Олтиариқ тумани 14- мусиқа ва санъат мактабидан Маъмуржон Тўхтасинов, Охунжон Мадалиев каби етук ҳофизлар етишиб чиқишига ишонаман.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kHB_Dk1k170" title="Farg‘onada davlat mukofotlari topshirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (сурат, видео), ЎзА