Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада чегарачилар учун янги уй-жой ва маъмурий бинолар фойдаланишга топширилди
11:55 / 2025-08-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги арафасида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда замонавий турар-жойлар ва маъмурий бинолар фойдаланишга топширилди.

Тантанали тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров, ҳарбий хизматчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Лойиҳа қиймати 32 миллиард сўмдан зиёд бўлиб, унинг доирасида маъмурий бино, стадион, болалар майдончалари, оила аъзолари учун тикувчилик цехи ҳамда Ямбароқ қишлоғида 22 та, Чимёнда 28 та хонадон қуриб битказилди.

Вилоят раҳбари ўз нутқида чегарачиларнинг мамлакат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни, уларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилган эътибор ва яратилган шарт-шароитлар Ватан сарҳадларини қўриқлашда муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

[gallery-25078]

Тадбир якунида ҳарбий хизматчиларга янги уйлар калитлари тантанали равишда топширилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА