French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада буйрак ва сийдик найидаги тошларни жарроҳлик амалиётисиз бартараф этиш усули йўлга қўйилди
11:19 / 2024-01-29

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида навбатдаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. 2 кун давомида 8 нафар беморда реконструктив буккал уретропластика операциялари бажарилди.

Шунингдек, шифохонада буйракдаги тошларни ультратовуш муолажа орқали олиб ташлаш хизматлари кўрсатилмоқда. Яқинда маҳаллий тадбиркор билан хусусий шериклик асосида 100 минг АҚШ долларлик масофавий тўлқин-зарбали литотрипсия жиҳози ўрнатилди.  

Мазкур технология ҳозирги вақтда буйрак ва сийдик найидаги тошларни жарроҳлик амалиётисиз даволашнинг энг замонавий усули ҳисобланади ҳамда беморга иқтисодий жиҳатдан қулайроқ. Бемор тез фурсатда соғаяди.

[gallery-15677]

Қолаверса, бу ерда HoLEP минимал инвазив жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилиши арафасида. Бунинг учун Италиядан “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1 миллиард 300 миллион сўмлик гольмий лазер тиббиёт ускунаси олиб келинди. 

– Мазкур ускуна мамлакатимизнинг бир нечта илғор клиникаларида бор холос, - дейди филиал бош шифокори Азизбек Йўлдошев. – Бунинг ёрдамида кенг тарқалган урологик касалликлар – сийдик йўли тоши касаллиги, простата бези аденомаси касалликларини самарали даволаш имконияти мавжуд.  

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА