Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада “Бумеранг” махсус-тезкор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
10:19 / 2023-09-20

Фарғона шаҳар ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тадбирлар давомида тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 21 нафар шахсларнинг яшаш манзилларида “Тинтув” тергов ҳаракатлари ўтказилди.

Шунингдек, 30 нафар шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланди. Булар товламачилик, гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний муомаласи, фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, порахўрлик жиноятларидир. Жумладан, ноқонуний муомалада бўлган 160 грамм гиёҳвандлик моддалари, 1 та пневматик пистолет ҳамда 5 дона флаконда кучли таъсир қилувчи моддалар, 8 та ноқонуний диний материаллар, 3 та бита, 5 та пичоқ ва 1 та болта ашёвий далил тариқасида олинди. 

Тадбир давомида 8 нафар қимор ўйинини ташкил қилган, 6 нафар фоҳишалик билан шуғулланган яна 6 нафар совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни сақлаган шахсларнинг ҳуқуқбузарлиги бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Уюшган гуруҳ фаолиятига чек қўйилиб, гуруҳ томонидан 6 та ҳолатда бир нечта шахсларга товламачилик ва босқинчилик йўли билан тажовуз қилиниб, 50 миллион сўмдан зиёд зарар етказганлиги аниқланди. Бундан ташқари, 5 нафар суд ва тергов органларига келишдан бўйин товлаб юрган шахслар қўлга олинди. 10 та пинҳона шароитда содир этилган жиноятлар тезкор йўллар билан фош этилиб, фуқароларга етказилган зарарни қоплаш масаласини ҳал этиш учун тергов органларига топширилди. 

Фарғона шаҳрида “Бумеранг” махсус-тезкор профилактик тадбирлари давом этмоқда. 

М.Сулаймонов, ЎзА