Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада болаларни коронавирусга қарши эмлаш кўрсаткичи юқори
10:50 / 2022-01-28

27 январь ҳолатига кўра, юртимизда 725 203 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар "Pfizer" вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан 1-босқич эмланганлар 458 386 нафарни, 2-босқич эмланганлар 266 817 нафарни ташкил қилди, дейилади ССВ хабарида.
Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (172 592 доза), Самарқанд (110 050 доза), Андижон (80 560 доза), Қашқадарё (64 824 доза), Наманган (62 430 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.