ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятида Ўзбекистон болалар ташкилоти “Болалар ҳаракати” сардорлари сайловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Ташкилот болаларни Ватанга муҳаббат, интеллектуал, ижодий ва маънавий жиҳатдан ривожлантириш, таълим ва дам олиш учун зарур шарт-шароит яратиш йўлида фаолият юритади.
[gallery-27207]
Сайловнинг маҳалла босқичида вилоятдаги 1015 маҳалладан 9135 нафар ўғил-қиз маҳалла сардорлари сифатида сараланди. Туман ва шаҳар босқичида энг фаол номзодлардан 171 нафар сардор сайланди. Улардан 9 нафари ҳудудий босқичда иштирок этиш имконига эга бўлди.
Маълумки, “Болалар ҳаракати” сардорларининг салоҳияти “Бош сардор”, “Жасорат”, “Қизлар академияси”, “Яшил макон”, “Ибрат фарзандлари”, “Иқтидор”, “Устоз AI”, “Мутолаа” ва “Матбуот ва медиа” йўналишларида синовдан ўтказилади. Ҳар бир босқичда болалар овози эшитилиб, уларнинг иқтидор ва фаоллиги ҳисобга олинди. Бу жараён болаларнинг жамоавий раҳбарлик, масъулият ва ижтимоий фаоллик қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат), ЎзА