Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада беш йилда 31 минг гектар ер ўзлаштирилди
11:44 / 2023-03-28

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтиришда соҳада имкониятлар етарли. Хусусан, ерларни ўзлаштириш бунда муҳим аҳамиятга эга. Фарғона вилоятида 2017-2022 йиллар давомида 31 минг гектар ер майдонлари фойдаланишга киритилди. Натижада 13 минг 600 нафар аҳоли бандлиги ва кафолатли даромад олиши таъминланди. 620 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Биргина Олтиариқ туманида ўтган йилда Катпут массиви ҳудудида 1000 гектар қир-адирлик майдонлар ўзлаштирилиб, 450 гектарда янги токзорлар ва 500 гектарда гилос, ўрик ва бодомзор барпо этилди. 1 минг 500 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, Қувасой шаҳрида “Уз сеганг” масъулияти чекланган жамияти томонидан 500 гектар майдон ўзлаштирилиб, интенсив гилос боғи, Риштон туманида “Gold Garden Avitsena” масъулияти чекланган жамияти томонидан 130 гектар ер майдони ўзлаштирилиб пистазор барпо этилди. Фарғона туманида "GREEN WORLD FORESTRY" масъулияти чекланган жамияти томонидан 150 гектар ер майдони ўзлаштирилиб, павлония плантацияси ташкил қилинди.  

Ўтган йиллардаги тажрибалардан келиб чиқиб, жорий йилда ҳам экин ерларини фойдаланишга қайтариш ва янги ерларни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар “йўл харита” ишлаб чиқилди. Жумладан, 1 минг 900 гектар фойдаланишдан чиқиб кетган ва 2 минг 100 гектар яйлов-адирликлардаги янги ер майдонлари фойдаланишга киритилиб, 3 минг гектарида мевали боғ ва узумзорлар ташкил этилади. Сўх туманида Қайроқ массивини сув билан таъминлаш учун 78,3 миллиард сўм маблағ эвазига катта ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу маблағлар ҳисобидан қисқа муддатларда 2 та насос станция қуриб битказилди, 5 дона замонавий насос агрегатлари ўрнатилди. 10 километр узунликда металл қувурлар ётқизилиб, “Қайроқ икки кўтармали” насос станцияси ишга туширилди. Сўхликлар учун бу жуда катта имконият бўлмоқда.  

Ҳозирда ер майдонларини ўзлаштириш ишлари бошланган бўлиб, Сўх туманида жами 1 минг 980 гектар, яъни Қайроқ массивида 1 минг 480 гектар, Жавпая массивида 500 гектар қир-адир майдонларни ўзлаштириш ва кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда. Қайроқ ҳудудида 280 гектарда интенсив ўрик боғи, 200 гектарда малина, 500 гектарда наъматак плантациялари ташкил этилади ҳамда 500 гектарда картошка етиштирилади. Ушбу ерларда асосан томчилатиб суғориш тизимида тайёр ҳолатда боғлар барпо этилади ҳамда кооперация усулида 0,5 гектардан 4 минг нафар аҳолининг бандлиги ҳамда кафолатли даромад олиши таъминланади.

Жавпая массивида яйлов ерларни ўзлаштириш учун лойиҳа қиймати 19,3 миллиард сўм бўлган қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Жаҳон банкининг 1,5 миллион АҚШ доллари миқдордаги грант маблағлари ҳисобидан биринчи босқичда 500 гектар майдонда интенсив боғ ташкил этиш лойиҳаси бошланди. Мазкур лойиҳада “Нуран-уз” корхонаси томонидан энг замонавий технология асосида томчилатиб суғориш тизими жорий этилмоқда, апрел ойи якунига қадар экспортбоп мевали кўчатлар экилади ҳамда қатор орасида сабзавотлар етиштириш йўлга қўйилади.  

М.Сулаймонов,  

ЎзА