English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада байрам тадбири ўтказилди
05:00 / 2022-03-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлимида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган 70 нафар хотин-қиз иштирок этди.

[gallery-6002]

Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Шоҳидбек Аслонов ижодкор хотин-қизларни баҳор, янгиланиш ва гўзаллик байрами билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилавий фаровонлик, ишларида муваффақиятлар тилди.

Шундан сўнг, “Ойдин” газетаси бош муҳаррири Ҳ. Каримова сўзга чиқиб, эътибор ва рағбат учун миннатдорчилик билдирди.

Тадбир якунида барча иштирокчиларга байрам совғалари топширилди.


 

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА