Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада айрим назорат-ўтказиш масканлари 24 соатлик иш тартибига ўтказилади
15:13 / 2025-06-17

Фарғона вилояти Фарғона туманидаги Шоҳимардон қишлоғи ҳамда Сўх туманига боришда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

Жумладан, Фарғона туманидаги “Водил-Қадамжой”, “Оққия-Аккия” (Шоҳимардон), Сўх туманидаги “Чашма-Чечме” назорат-ўтказиш масканлари 2025 йил 18 июндан бошлаб 24 соатлик (кечаю-кундуз) ишлаш тартибига ўтади.

Ушбу чора-тадбирлар фуқароларнинг ҳаракатланишини янада эркин ва қулай қилиш, постларда юзага келадиган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда.

М.Сулаймонов, ЎзА