Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада аёллар ўртасида спорт фестивали бўлиб ўтди
09:08 / 2022-03-07

Фарғона вилоятида 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда. Фарғона шаҳар Ислом Каримов номидаги санъат саройи ҳудудида аёллар ўртасида спорт фестивали бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда "Соғлом аёл – буюк келажак" ғоясини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан оммавий тарзда шуғулланиши борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрда қабул қилинган "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шаҳар ва туманларда спорт мусобақалари, бадантарбия машғулотлари мунтазам ўтказиш йўлга қўйилди.

Фарғона вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси томонидан  ташкил этилган ушбу фестивалда “Саломатлик учун 5000 қадам” юриш марафони, веломарафон, оммавий бадантарбия, гимнастрада, йога машғулотлари ҳамда стол тенниси, бадминтон турлари, миллий ва этно спорт турларидан арқон тортиш, арғимчоқдан сакраш каби беллашувлар ўрин олди. 

Мусобақалар дастлаб аёл ва қизлар иштирокида эрталабки бадантарбия ва йога машғулотлари билан бошланди. Фестивал доирасида Қўштепа туманилик веломарафончи аёллар ва ёши улуғ отахонлар 40 километр масофадан велосипедларда йўл босиб, тадбирда тантанали кутиб олинди.500 дан ортиқ аёлларни ўз бағрига қамраган спорт фестивали юқори савияда, кўтаринки руҳда ўтказилди.    
Тадбир сўнггида мусобақаларда фаол қатнашган иштирокчилар  эсдалик совғалари билан тақдирланди.

М. Сулаймонов, ЎзА