French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада автомобилсозлик заводи қурилмоқда
16:32 / 2026-03-10

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг Қувасой филиалида Корея Республикасининг “Hansae Mobility” компанияси билан ҳамкорликда автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш бўйича йирик саноат лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров компаниянинг катта ижрочи директори Жонг Дай Вон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. У мазкур инвестицион лойиҳа доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишларни тақдимот қилди.

Қиймати 30 миллион доллар бўлган янги корхонада лойиҳанинг биринчи босқичида 120 та, умумий ҳисобда эса 200 тадан ортиқ иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Лойиҳани 2026 йил июль ойида ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Мулоқотда ишларни белгиланган муддатларда ва сифатли якунлаш, корхонага малакали мутахассисларни жалб қилиш, фарғоналик ишчиларни Кореяда тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, ўзаро ишончли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА