Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада асал байрами
08:22 / 2025-11-28

Фарғона шаҳрида барчага бирдек ёқувчи тадбир – асал сайли бўлиб ўтмоқда. Бу йил 25-марта асаларичилар ўз маҳсулотларини халққа тортиқ этмоқдалар. Қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳалари каби асаларичилик ҳам вилоятда йил сайин ривожланяпти.

– Фарғона вилоятида 1700 дан ортиқ асаларичи бор. 90 мингта асалари оилалари боқилади. Бу йил 1700 тонна асал йиғилган, – дейди вилоят асаларичилар уюшмаси раиси Шерзод Суярқулов.

Асал сайли доирасида мутахассислар томонидан асаларичилик маҳсулотларининг хусусиятлари ва уларнинг шифобахш жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.

Асалари сути, гул чанги, прополис, мум ва асалари уяси каби 10 дан ортиқ асал маҳсулотлари савдога қўйилган.

— 60 дан ортиқ асаларичилар ўзларининг 100 дан ортиқ асал ва бошқа асаларичилик маҳсулотларини халқимизга тақдим қилишяпти,—дейди Шерзод Суярқулов. —  Харидорлар асалларни тотиб кўриб, таъмини билиб, ўзларига ёққанини тўғридан-тўғри деҳқонларнинг ўзидан харид қилиш имконига эга бўлдилар.  

“Асал байрами” 30 ноябрга қадар давом этади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/jyn1hqStSfE?si=yZdR5p84cS5mV9_c" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов,

Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА