Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада аҳолига тез тиббий ёрдам хизмат кўрсатиш сифати янада ошади
20:52 / 2023-05-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳрида Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона ҳудудий филиали мутахассиcлари учун семинар ташкил этилди.  

Семинар иштирокчилар дастлаб Фарғона шаҳридаги Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона ҳудудий филиали учун қурилаётган бинодаги иш жараёнлари ҳамда “Call-markaz” фаолияти билан танишди. Бинонинг 1-, 2-қаватларида қурилиш жараёнлари якунланиш арафасида.  

[gallery-11876]

Кейинги манзил Фарғона ва Қувасой шаҳридаги тез тиббий ёрдам бўлимлари бўлиб, иштирокчилар у ерда яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.  

Мазкур тиббий масканлар «Volkswagen Caddy» тез тиббий ёрдам автомашиналари билан таъминланган. Бу автотранспортнинг афзаллиги шундаки, хизмат кўрсатиш давомида ҳаракатни тўхтатмай туриб беморга тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин. Тизимнинг бундай замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлангани тез тиббий ёрдам хизмати сифатини ва тезкорлигини янада яхшилашга хизмат қилади.

Вилоятга бундай замонавий тез тиббий ёрдам автомашиналаридан ҳозиргача 20 та келтирилган бўлиб, бу жараён босқичма босқич давом этмоқда.  

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА