English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 9 та ширкат ўрнида бошқарув компанияси ташкил этилди
14:49 / 2021-07-12

Ҳудудларни обод манзилга айлантириш, аҳолига ҳар томонлама қулай турмуш шароитларини яратиш, халқнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг энг устувор мақсадларидан биридир. Бу борада Фарғона вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Фарғона шаҳрида жойлашган кўп квартирали уйларни малакали бошқарув-сервис компанияларига бериш, тўловларни биллинг тизимида амалга ошириш бўйича ягона электрон платформани ишга тушириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Фарғона шаҳридаги "Истиқлол", "Лолазор", "Бобур", "А.Қодирий" ҳамда "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 136 та кўп квартирали уйга хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсадида янги, "Коммунал қурилиш таъмир сервис" бошқарув компанияси ташкил этилди.

Мазкур бошқарув компанияси 9 та молиявий ҳолати ночор ширкат ўрнида ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад, кўп квартирали уйларнинг архитектура қиёфасини янгилаш, кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи фуқароларга сифатли коммунал хизматлар кўрсатиш, уларнинг ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшашларини кафолатлашдан иборат.

 

Сардорхон Содиқхонов,

Фарғона вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари.