Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 74,6 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
10:17 / 2024-08-01

Бугунги кунда кўплаб соҳаларда давлат хизматлари кўрсатилаётган бўлиб, бу аҳоли ва тадбиркорлар учун катта қулайлик яратмоқда. Хусусан, кадастр паспорти олиш ҳам янада осонлашди.

Кадастр паспортини шакллантириш масаласида жорий йилнинг ўтган даврида 40 минг 980 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, 23 минг 130 таси ижобий ҳал этилди. Бу ҳақида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармалари ҳамда Республика аэрогеодезия маркази Фарғона ҳудудлараро бўлинмасининг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

Кадастр агентлиги вилоят бошқармасида ер ва кадастр назорати тизимли йўлга қўйилган. Жорий йил 1 июль ҳолатига вилоят бўйича 1 минг 959 та ҳолатда жами 74,6 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган. 

Ушбу ҳолатлар юзасидан Кадастр агентлиги органлари томонидан ер қонун бузилиш ҳолатларини содир этган шахсларга нисбатан бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатмалар юборилиб, 1 минг 112 та ҳолатда 27,5 гектар ер майдонида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари жойида бартараф этилди. 

Жиноят аломатлари мавжуд ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан 182 та ҳолат эса прокуратура органларига тўпланган ҳужжатлар қўшма тартиб асосида тақдим этилган. 

Республика аэрогеодезия маркази Фарғона ҳудудлараро бўлинмаси томонидан 3 та туманларда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари белгиланган. Бешариқ туманида 20 та, шундан, 1 та шаҳар, 10 та шаҳарча ва 9 та қишлоқларда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари белгилаш ишлари бажарилиб, халқ депутатлари туман кенгашининг қарори билан тасдиқланган. 

Матбуот анжумани давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни қизиқтирган саволларга мутасадди ва масъуллар томонидан маълумотлар берилди. 

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири