Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 70 мингдан зиёд фуқаролар муддатидан олдин овоз берди
17:46 / 2023-07-03

Фарғона вилоятида жорий йил 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1 минг 209 сайлов участкаси ташкил этилган. Айни кунларда барча участкалар муддатидан олдин овоз бериш учун очилиб, фаолият кўрсатмоқда.

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Хусусан, Фарғона шаҳрида бир гуруҳ юртдошларимиз муддатидан олдин овоз беришда қатнашдилар.  

Шодиёна маҳалласидаги "Ишга марҳамат" мономарказида ташкил этилган 88-сайлов участкасида иш қизғин. Мазкур участкада 2 минг 699 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, ҳозирга қадар 83 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди.

–Хориж сафарига кетаётганим сабабли, бугун муддатидан олдин овоз бердим. Юртимизда ўтадиган муҳим жараён сайловга бефарқ эмасман, – дейди меҳнат фахрийси Қорияхон Абдуллаева.

[gallery-12569]

11-Фарғона округ сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиевнинг айтишича, барча сайлов участкалари талаблар асосида жиҳозланди ва фуқаролар учун қулай шароитлар яратилди. Ҳозирга қадар муддатидан олдин овоз бериш жараёнида 70 мингдан зиёд фуқаролар бу ҳуқуқдан фойдаланди. Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.

М.Сулаймонов,

М.Қодиров (сурат), ЎзА