Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 589 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилди
08:39 / 2022-08-24

Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллик байрами тантаналари арафасида Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуида вилоят мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси ва вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар кўмагида ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган, дафтарларга киритилган оилаларнинг фарзандлари, асосан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун суннат тўйи ўтказилди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан 31 нафардан – жами 589 нафар болажонлар учун ўтказилган суннат тўйи Фарғона шаҳри билан бирга Қўқонда иккига бўлинган ҳолда ташкил этилди.  

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этиб, болажонларни табриклади.  
–Бугун бу даврани кўриб ўзим ҳам хурсанд бўлиб кетдим. Болажонларимизнинг кўзларидаги қувонч, хурсандчиликни кўриб, бу тадбир нақадар тўғри ва ўз вақтида ташкил қилинганига гувоҳ бўлдим. Бу ишларнинг савоби ҳам улуғ бўлади. Ўйланманки, бу кун болажонларимиз, уларнинг ота-оналари учун унутилмас кун бўлади. Бугун барча яхши тилак, ниятларимиз шу болажонлар учун бўлади. Келажакда жонажон юртимизга, халқимизга хизмат қиладиган, билимли, тарбияли, ҳар томонлама баркамол йигитлар бўлиб етишишларига тилакдошмиз, – деди вилоят раҳбари.  

Тўйда болаларга янги сарполар кийдирилиб, ҳар бирига велосипед ва совғалар топширилди. Таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчага хуш кайфият бағишлади.  
 

М. Сулаймонов, 
ЎзА