Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 5000 гектарга хизмат қилувчи замонавий насос станцияси ишга туширилди
12:41 / 2026-02-28

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги “Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги “Исфайрам Шоҳимардон” насос станциясида кенг кўламли реконструкция ва модернизация ишлари якунланди. Лойиҳани Хитойнинг “China Nuclear Industries” компанияси амалга оширди.

Замонавий станция 5000 гектар ер майдонини сув билан таъминлаш имкониятига эга бўлиб, энергия тежовчи насос агрегатлари ва автоматлаштирилган бошқарув тизимлари билан жиҳозланган. Барча технологик жараёнлар компьютер орқали назорат қилинади, бу инсон омилини камайтириш ва электр энергиясидан самарали фойдаланиш имконини беради.

Мазкур чора-тадбирлар сув ресурсларини адолатли тақсимлаш, ортиқча сарф-харажатларнинг олдини олиш ва тизимда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, Қувасойдаги “Бешариқ”, “Бағдод”, “Найман” ва “Наврўз” насос станцияларига қуввати 1000 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Бу электр энергияси харажатларини қисқартириб, ташқи энергия манбаларига боғлиқликни камайтиради ва атроф-муҳитга чиқариладиган зарарли моддалар миқдорини камайтиради.

[gallery-27914]

Фарғона вилоятида насос станцияларини модернизация қилиш, энергия тежовчи технологиялар ва рақамлаштириш орқали сув хўжалиги тизимининг самарадорлиги оширилмоқда. Бу эса қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва “яшил иқтисодиёт” тамойилларини амалга оширишга хизмат қилади.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА