Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 50 мингга яқин объект хатловдан ўтказилди
10:43 / 2025-08-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимизда ердан самарали фойдаланиш, аҳолининг ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш ва уй-жойларни расмийлаштиришга оид тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тасдиқланган махсус режа-график асосида ҳозирда ҳудуд бўйлаб хонадонлар хатловдан ўтказилаётир.

Жорий йил давомида вилоятнинг 306 та маҳалласида хонадонларни хатловдан ўтказиш ва ҳуқуқий ҳужжатлаштириш ишлари амалга оширилиши белгиланган. Бу ислоҳотларга 2024 йил 5 августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилмоқда. 

[gallery-24680]

Фарғона вилоятида жорий йил 7 август кунига қадар 49 минг 293 та кўчмас мулк объекти хатловдан ўтказилди. Уларнинг 35 минг 48 таси “УЗКАД” миллий кадастр тизимига киритилди. Шунингдек, 25 минг 567 та объект “Эътироф” автоматлаштирилган ахборот тизимига юкланди. Ҳозирда 19 минг 972 та объект бўйича ҳужжатлар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу ишлар аҳолининг мулкий ҳуқуқларини мустаҳкамлашга, ер ва биноларни давлат рўйхатидан ўтказишни соддалаштиришга хизмат қилмоқда. 

Юртдошларимиз ўз маҳаллаларида қачондан хатлов жараёнлари бошланиши бўйича маълумотни etirof.kadastr.uz сайтидан олиши мумкин.

ЎзА фотомухбири

Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар.