English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 5 миллиард 542 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган
10:50 / 2023-09-07

Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида Олтиариқ туманида жойлашган “Н.И.Б” МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Маълум бўлишича, ушбу МЧЖга қарашли 46 - сонли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида газ сарфини ўлчаш комплексига ўрнатилган “торайтирувчи” қурилма кириш-чиқиш қисмидаги газ жўмракларига давлатлараро стандарт талабларига (ГОСТ 8.586-2005) зид равишда паранит материалидан ясалган резина қоплама ўрнатилган.  

“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизматига кўра, мазкур ноқонуний ҳолат натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 5 миллиард 542 миллион сўм (5 млн 542 минг метр куб)ни ташкил этган. Ушбу ҳажмдаги табиий газ 27 минг 700 дан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.  

Айни кунда мазкур ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим этилган.  

 

Н.Зиёдуллаева,  

ЎзА