Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 4 нафар судланувчи суд биносидан қочиб кетди
13:13 / 2021-05-06

Фарғонада ўғрилик жиноятида айбланаётган тўрт нафар шахс суд биносидан қочиб кетган. Мазкур воқеа жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судида юз берди.

2021 йил 5 май куни соат 14:00 ларда Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ тумани суди биносига олиб келинган тўрт нафар судланувчилар 1988 йилда туғилган А.П, 1991 йилда туғилган А. Ф, 1992 йилда туғилган Ш. З. ва 1989 йилда туғилган У. Т.лар вақтинчалик ушлаб туриш хонасига олиб кирилган. Судланувчилар суд биносининг орқа томонидаги девордан ошиб, қочиб кетган.

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида уларнинг барчаси шу куннинг ўзида ушланди. Қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочганлиги учун судланувчиларга Жиноят Кодексининг 222-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

М. Сулаймонов, ЎзА