Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 39,6 миллиард сўмлик лойиҳа ишга тушди
14:10 / 2021-11-08

“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида гипс ва гипсокартонли қопламалар ишлаб чиқарувчи “Karona gips” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Фарғона вилоятида ҳам қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга муҳим эътибор қаратилмоқда. Чунки бугунги кунда ички ва ташқи бозорда сифатли ва рақобатбардош бу каби маҳсулотларга талаб катта. Учкўприк туманидаги мазкур корхонанинг фойдаланишга топширилиши маҳаллий хом ашё асосида юқори сифатли қуруқ қоришмали қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини яратди.

[gallery-4576]

Корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб мамлакатимизда бизнес юритиш муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликка кенг эркинлик бериш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди. Халқнинг турмуш даражасини кўтариш, фаровонлигини оширишда тадбиркорлар асосий таянч эканини таъкидлади.

Лойиҳа қиймати 39,6 миллиард сўм бўлган ушбу жамиятда Учкўприк тумани ва унга яқин ҳудудларда яшовчи ёшлар учун 100 та янги иш ўринлари яратилди. Корхонанинг йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати 2,4 миллион метр квадрат бўлиб йиллик экспорт ҳажми 1,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлиши режалаштирилган.

 

М. Сулаймонов,  

М. Қодиров (сурат), ЎзА