Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 24 марта йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳуқуқбузар жарималарни тўлади
12:14 / 2023-07-26

Мажбурий ижро бюросининг Бағдод тумани бўлими иш юритувида бўлган, Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона ва Наманган вилоятлари ИИБ ЙҲХБнинг 24 та қарорига асосан қарздор Р.Х.дан жами 9,6 миллион сўм маъмурий жарималар ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздор бюро ходими томонидан бир неча марта огоҳлантирилган.

Лекин у маъмурий жарималарни бартараф этиш чораларини кўрмагани сабабли 25 июль куни олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “JENTRA” русумли автотранспорт воситаси хатланди ва мажбурий тартибда  жарима майдонига олиб кирилди.  

Автомашина жарима майдончасига олиб кирилганидан сўнг, қарздор маъмурий жарималарни тўлашдан бошқа чораси қолмаганини англаб етган ҳолда, 9,6 миллион сўмни тўлиқ тўлади.  

 

М.Сулаймонов, ЎзА